АсосийJamiyat

Тошкентда Malibu-2 ва KIA ўртасида аянчли ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда Malibu-2 ва KIA ўртасида аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 27 январ куни соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчаси, Мумтоз тўйхонаси қаршисида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган КIА русумли автомашина ҳамда Малибу 2 русумли автомашина (ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилгани сабабли шахсига ҳали аниқлик киритилмаган) тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида Малибу 2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар