АсосийJamiyat

Бугун республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади

'Бугун республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар