Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида бир ҳафта давомида 1250 нафар шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.
Ҳуқуқий акция доирасида:
- 165 нафар шахсларнинг туғилиши қайд қилиниб, туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди;
- 170 нафар шахсларни қариндошининг ўлими қайд қилиниб, ўлим ҳақида гувоҳнома берилди;
- 464 нафар шахсларга туғилганлик ва ўлим ҳақида такрорий гувоҳномалар берилди;
- 48 нафар шахсларга ID-карталар берилди;
- 276 нафар шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиб берилди;
- 127 нафар шахсларнинг кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган муаммолари бартараф этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
- 2777 нафар шахсларга электрон рақамли имзо бериш, “Mobile-ID” дан рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари сайёр шаклда кўрсатилди.






