АсосийJamiyat

Андижондаги “Дўстлик” божхона постида ходим аёлнинг юкларини тепиб сочиб ташлади (видео)

'Андижондаги “Дўстлик” божхона постида ходим аёлнинг юкларини тепиб сочиб ташлади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятида жойлашган «Дўстлик» чегара-божхона постида ходим аёлнинг юкини ерга отиб, тепгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур видеони вилоят божхона бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилганда ҳолат 2023 йил 25 октябрь куни содир бўлгани аниқланган.

“Ҳозирда ходимнинг хатти-ҳаракатига нисбатан хизмат текшируви тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар