АсосийJamiyat

Президент автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидлади

'Президент автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидлади'ning rasmi

Президент раислигида йиғилишида автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йўл қурилишида яширин иқтисодиёт улуши анча юқорилиги қайд этилиб, буни назорат қиладиган Транспорт инспекциясининг фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йўл қурилишидаги 40 дан зиёд стандарт ва меъёрларни Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси талабларига мослаштириш, йўл қурилиши лойиҳаларига махсус сертификатга эга муҳандис-консультантларни жалб қилиш топширилди.

Бош прокуратура, транспорт прокурорига  лойиҳадан объектни топширишгача, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ барча жараёнларда талон-торожликка чек қўйиш бўйича тизим яратиш топширилди.  

Шунингдек, Транспорт вазирлигига жорий йилда камида транспорт вазнини ўлчайдиган 30 та тарози ўрнатиш чораларини кўриш топширилди. Ҳар бир вилоятда автомобиль серқатнов бўлган камида 20 километрдан йўл эксплуатациясини хусусий секторга бериш бўйича “пилот” лойиҳалар бошланиши белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар