АсосийJamiyat

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси олиб келинди

'Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси олиб келинди'ning rasmi

27 январь куни Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди. Бу ҳақда дунё АА хабар бермоқда.

Умумий 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Маълумот ўрнида, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.

Бугунга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

    Бошқа янгиликлар