АсосийJamiyat

Шаҳар пиёдалар учун бўлиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак — Шавкат Мирзиёев

'Шаҳар пиёдалар учун бўлиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Бугун ўтказилган йиғилишда Президент Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушаётгани таъкидланди. Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа масъул раҳбарларга Тошкент шаҳридаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди.
"Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак", – деди Президент.
 

    Бошқа янгиликлар