Бу ҳақда Қашқадарё вилоят суди ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 29 январь куни жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида А.Абжалилов (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган, “Achchiq haqiqat” МЧЖ раҳбари) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. Абжалилов Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.