Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган.
Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз - ўсимталар, 5,5 фоиз - нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз - қон айланиш тизими, 4,1 фоиз - юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз - овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз - бошқа касалликлар, 4,8 фоиз - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.
Шунингдек, ўтган йили қуйидаги ҳудудларда энг кўп ўлим қайд этилган:
- Самарқанд вилоятида – 19 388 та.
- Фарғона вилоятида - 18 658 та,
- Қашқадарё вилоятида - 16 424 та,
- Андижон вилоятида - 15 877 та,
- Тошкент вилоятида -15 537 та,
- Тошкент шаҳри - 15616 та.






