АсосийJamiyat

Кучли шамол ва ёмғир Ўзбекистоннинг уч вилояти аҳолисини “свет”сиз қолдирди

'Кучли шамол ва ёмғир Ўзбекистоннинг уч вилояти аҳолисини “свет”сиз қолдирди'ning rasmi

Республика ҳудудларида кучли шамол ва ёмғир (қор) ёғиши натижасида айрим электр тармоқларида кичик носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Бунинг натижасида:

  • Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Ғузор, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб ва Қарши туманлари қисман (жами 5 430 та истеъмолчи);
  • Самарқанд вилоятининг Нуробод, Паст Дарғом ва Иштихон туманлари қисман (жами 3 500 та истеъмолчи);
  • Жиззах вилоятининг Фориш ва Ш.Рашидов туманлари қисман (жами 950 та истеъмолчи) электр таъминотидан узилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар