“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






