Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими ҳамда ДХХнинг Гулистон туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Сайхунобод туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси М.С. “П-К.” фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбарининг укаси Ш.Ю.дан 400 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






