АсосийJamiyat

Фарғоналик блогер аёл кишига мушт туширгани акс этган видео олгани учун жавобгарликка тортилди (видео)

'Фарғоналик блогер аёл кишига мушт туширгани акс этган видео олгани учун жавобгарликка тортилди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, Инстаграмда фаолият олиб борувчи блогер севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани акс этган видеоси кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Фарғона вилояти ИИБ xaбарига кўра, у мазкур видео сабаб жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, мазкур видео тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи саҳналарни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топилган. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

“Инстаграм саҳифамга бир видео жойлаган эдим. Бу видео жавобгарликка тортилиша асос бўлар экан. Қилган ишимдан пушаймонман. Қолганларга ҳам бу ишни қилмасликни маслаҳат бераман”, – дейди блогер.

Мазкур шахс МЖтКнинг 189 прим 1-моддаси билан айбли деб топилган ва шу моддага асосан жавобгарликка тортилган.

Унга кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар