Аввалроқ, Болалар омбудсманига Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган қиз мурожаат қилиб, бир йигит унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келаётгани ҳақида хабар бергандик.
Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 29 январь куни М.М. Болалар омбудсманига такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлсада, ўша йигит унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганлигини баён этган.
29 январь куни О.Б. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланиб, бугун, 30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 206 (1) моддаси (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.






