“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 1-6° совуқ бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






