Кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалди.
Ҳодиса бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобиль йўлининг 25-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи “Nexia 3” автомашинасини дастлабки маълумотларга кўра, юқори тезликда бошқариши натижасида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилди.






