АсосийJamiyat

Ўзбекистонда цемент заводларини қуриш тўхтатиб қўйилади - Азиз Абдуҳакимов

'Ўзбекистонда цемент заводларини қуриш тўхтатиб қўйилади - Азиз Абдуҳакимов'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатасига берган ҳисоботида цемент заводларига мораторий эълон қилиниши маълум қилди.

"Ҳукуматда бу масала кўриб чиқилди ва эндиликда Ўзбекистонда янги цемент заводларини қуришни тўхтатиб қўямиз, балким мораторий эълон қилармиз.",деди вазир А.Абдуҳакимов.

Вазирнинг қайд этишича, Республикада мавжуд 47 та цемент заводининг 23 таси айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган. Қолган 25 тача завод фаолияти ўрганилганда уларнинг 90 фоизи экологик талабларни бузаётгани аниқланган.

“Ҳар бир корхонага биз огоҳлантириш бердик”, - дея қўшимча қилди вазир.

 

    Бошқа янгиликлар