"FlyDubai" авиакомпаниясининг Тошкент вақти билан соат 04:00 да учиши белгиланган FZ1942 (Тошкент – Дубай) рейси техник сабабларга кўра 24 соатга кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу рейснинг барча йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, FZ1942 рейси 2024 йил 1 февраль Тошкент вақти билан соат 04:30 га кўчирилди.
Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин. Шунингдек, парвоз ҳолати ҳақидаги маълумотларни "Uzbekistan Airports"нинг расмий веб-сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкин.






