Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин

СИЁСАТ 31.01.2024, 13:18
Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин

Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди. 

 Ҳужжат хулосасида қайд этилганидек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ўзаро бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.

Ўзбекистон томони уни 2023 йил 25 апрелда ратификация қилган.

“Янги ҳужжат икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда икки қардош давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ишбилармонлик ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга таъсир қилади”, — дейилади хулосада.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1