Бугун, 31 январ куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда дастлаб ташкилий масала кўрилди.
Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тимур Исмаилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. 2019 йил майидан ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган.
Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2020 йил январида президент томонидан II даражали "Шон-шараф" ордени билан мукофотланган.






