Айни пайтда, Умра хизматларини махсус лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.
Фуқароларни алдаган шахслар ва туристик ташкилотларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Фуқароларимиздан Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарлар алдовига тушиб қолмасликларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда.
31.01.2024 14:33
Умра хизматларини лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лисензияси вақтинча бекор қилинди






