АсосийJamiyat

Тошкентда гармошка-автобус йўл четига чиқиб кетди

'Тошкентда гармошка-автобус йўл четига чиқиб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "King Long" русумли автобус йўл четига чиқиб кетгани акс этган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 31 январ куни соат 08:30 ларда 11-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи М.Ж бошқарувидаги автобус Учтепа тумани, ТХАЙ кўчаси, 18-автобус саройи қаршисида йўналишга чиқиб кетаётган вақтда содир бўлган.

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги сабабли йўл қопламаси чўкиб, лойли қатламига тўғри келиб сирғаниб кетиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб йўл четидаги қияликка автобуснинг орқа қисми тушиб кетиши натижасида келиб чиққан.

Ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган ва ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусга ҳам шикат етмаган.

Ҳозирда автобус махсус юк автомашинаси ёрдамида қияликдан чиқарилиб, йўналишга қайта тасарруф этилган.

    Бошқа янгиликлар