Жорий йилнинг 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С. ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О. С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В. С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Хабарда айтилишича, Олий суд Пленумининг бугун ўтказилган мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
31.01.2024 17:50
Мингбулоқ тумани суди раиси пора олаётганда қўлга олинди






