АсосийJamiyat

Сертификати бор она тили ва адабиёт ҳамда тарих ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўлаш режалаштирилмоқда

'Сертификати бор она тили ва адабиёт ҳамда тарих ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўлаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Сертификати бор она тили ва адабиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида "Ta'lim nazorati" телеграм канали хабар бермоқда. 

2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонига кўра ушбу фанлар бўйича миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 20 фоиз устама тўлаб келинаётган эди.

Қуйида 2024 йилнинг биринчи ярмида ўтказиладиган миллий сертификатлар имтиҳонлари муддатлари кўрсатган.

 

    Бошқа янгиликлар