АсосийЖАМИЯТ

Uzbekistan Airways Германияда бошланган иш ташлаш сабаб Ўзбекистондан йўлга қўйилган бир нечта авиарейсларни бекор қилишга мажбур бўлди

Франкфурт-на-Майне халқаро аэропорти фаолиятини чеклайдиган, Германиянинг бир қатор шаҳарл...

Франкфурт-на-Майне халқаро аэропорти фаолиятини чеклайдиган, Германиянинг бир қатор шаҳарларида касаба уюшмаларининг иш ташлашлари муносабати билан, Uzbekistan Airways фақат 1 февраль куни амалга оширилиши режалаштирилган ҲЙ231/232 ТАС-ФРА-ТАС авиақатновларини бекор қилишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, бекор қилинган авиақатнов йўловчиларига авиакомпаниянинг 2024 йил 5 февраль куни бажарилиши режалаштирилган авиақатнови учун авиачиптани қайта брон қилиш таклиф этилмоқда.

Батафсил маълумот олиш учун Uzbekistan Airways Алоқа марказига боғланишлари ёки авиакомпаниянинг Франкфурт-на-Майне шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилишлари сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар