АсосийJamiyat

Йўловчининг ручкаси тушиб кетиб, тиқилиб қолгани сабаб Тошкент метроси эшиклари очиқ ҳолатда ҳаракатланди

'Йўловчининг ручкаси тушиб кетиб, тиқилиб қолгани сабаб Тошкент метроси эшиклари очиқ ҳолатда ҳаракатланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларининг бирида эшик ёпилмасдан поезд ҳаракатланмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 1 февраль санаси соат 08:55 лар атрофида «Пахтакор» бекатидан ҳаракатланган 6-сонли ҳаракат таркибининг вагон эшикларидан бирида носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан, ҳаракат таркиби кейинги бекатга етиб келганида машинист томонидан текширилганда, вагон эшигининг ариқчасига йўловчилардан бирининг ручкаси тушиб қолгани аниқланган ва бу эса вагон эшиклари ёпилишига тўсқинлик қилган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳаракат таркиби соз ҳолатда ҳаракатланмоқда.

    Бошқа янгиликлар