АсосийJamiyat

Сурхондарёда “KIA K5 D05P” ва “Damas”нинг тўқнашиши оқибатида йўл четидаги ота-бола жароҳат олди (видео)

'Сурхондарёда “KIA K5 D05P” ва “Damas”нинг тўқнашиши оқибатида йўл четидаги ота-бола жароҳат олди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган дахшатли ЙТХ видеоси тарқалмоқда. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий ахборот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь куни соат тахминан 12:30 лар чамаси Шўрчи тумани “Совуртепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1522 км да 2002 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тугишли “KIA K5 D05P” русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга бурилаётган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Damas” автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув вақтида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқароларни ҳам туртиб кетган. Натижада пиёда 2014 йилда туғилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси “бош мия ёпиқ жарохати, бош мия лат ейиши,  ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши” ташҳиси билан туман шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар