Жорий йилнинг 24 январь куни Сирдарё тумани Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган “Сирдарё боғлари” фермер хўжалиги дала ер майдони четида фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда 14 дона манзарали дарахтларни кесиб, «Беларус» русумли тракторнинг тиркамасига ортаётган вақтида давлат инспекторлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 464-сонли қарорининг 4-иловаси асосида ўлчаниб ҳисобланганда 3 (уч) турдаги жами 14 (ўн тўрт) дона манзарали дарахтларни кесиб ташлаганлик натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисоби 273 360 000 (икки юз етмиш уч миллион уч юз олтмиш минг) сўм ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.






