АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларг...

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Жорий йил 1 февраль куни соат 14:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани Улуғбек 7-тор кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушди.

Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да етиб борган ва ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб соат 15:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар