Аввалроқ, Жамбил вилоятида 26 та автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги "Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой" автомобиль йўлининг 567 километрида йўлда 26 та автотранспорт воситалари ўртасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.






