АсосийЖАМИЯТ

Айримларга педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги шах...

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

  • қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

    Бошқа янгиликлар