АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Шанба куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 2-4 февраль кунлари 3-8 дарада илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 3 даража илиққача бўлади.

3-4 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 2-4 даража совуқ, кундуз кунлари 4-6 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

    Бошқа янгиликлар