АсосийЖАМИЯТ

Касбида 150 та дарахтни қўпориб, табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан Касби туманида навбатдаги рейд тадбирлари...

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан Касби туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.  

Рейд давомида “Тўпаланг ҲПД Ҳолдинг” МЧЖ масъуллари томонидан "Денов-Новқат" каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизлари билан қўпорилганлиги аниқланди.  

Бу билан “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари бузилган. Дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилди.

    Бошқа янгиликлар