АсосийJamiyat

Ангренда марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган МЧЖ аниқланди

'Ангренда марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган МЧЖ аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими  томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали ходимлари билан ҳамкорликда  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Ch.S.” МЧЖ масъул шахслари марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига сувни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келганлиги натижасида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жами 831,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар