Бугун, 2 февраль куни соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Lacetti, 2 та Matiz ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида йўл четида техник носоз бўлган Matiz русумли автомашинани таъмирлаётган икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






