АсосийJamiyat

Бугун Озарбойжонда ёшлар куни нишонланди

'Бугун Озарбойжонда ёшлар куни нишонланди'ning rasmi

Бугун, 2 февраль Озарбойжонда ёшлар куни. 

2003 йилдан кейинги даврда мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш йўналиши мавжуд анъаналар асосида янада такомиллаштирилди. Озарбойжон ёшларига оид давлат дастурлари қабул қилинди, 2007 йил “Ёшлар йили” деб эълон қилинди, 2011 йилда Ёшлар жамғармаси ташкил этилди, 2013 йилда “Ёшлар учун Президент мукофоти” таъсис этилди, Озарбойжон ёшларини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Президент Илҳом Алиевнинг тегишли фармойишлари билан “2007-2015 йилларда Озарбойжон ёшларини хорижий мамлакатларда таълим олиш бўйича Давлат дастури” ва “2022-2026 йилларда ёшларни хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича Давлат дастури” тасдиқланди. Улар хорижда турли қатлам ёшлари учун кенг имкониятлар яратиб берди. Ушбу дастур орқали минглаб ёшлар дунёнинг энг нуфузли таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини амалга ошириш жараёнида жами 2000 нафаргача Озарбойжон фуқароси хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида бакалавр ва магистр даражаларини олади.

Маълумот учун, Президент Илҳом Алиев 1 феврал куни “2024 йилда ёшларга Президент мукофотлари бериш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Фармонга кўра, илм-фан, таълим, маданият, ёшлар сиёсати ва ёшлар билан ишлаш, жамоат ва ижтимоий йўналтирилган фаолият, инновациялар ва тадбиркорлик соҳаларида алоҳида ажралиб турган 10 нафар шахс Президентнинг 2024 йилги Ёшлар мукофоти билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар