Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Корея Республикаси E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:
-Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та
-Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та
-Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)
-Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та
Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.
Ойлик маош: ўртача 2000-2500 минг АҚШ долларини ташкил этади.
✅ Кореяда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.
✅ Шунингдек, 2024 йил давомида E-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.