АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар учун Канадада ишлаш имконияти яратилди

'Ўзбекистонликлар учун Канадада ишлаш имконияти яратилди'ning rasmi

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди. 

Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар