АсосийJamiyat

Навоийда фуқаро кўп қаватли уйда ўзи учун алоҳида лифт ўрнатмоқчи бўлди

'Навоийда фуқаро кўп қаватли уйда ўзи учун алоҳида лифт ўрнатмоқчи бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирига мулкдор томонидан лифт ўрнатилаётганлиги ҳақида мурожаати бўйича, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг 29 январида Навоий шаҳри Навоий кўчаси 39 Д-сонли кўп квартирали уй ўрганилди

Унга кўра, ушбу бинонинг 10-қавати (пентхаус)да жойлашган 2 та 46 ва 47-хонадонларни харид қилган мулкдор бинонинг ташқи ён фасад қисмидан фақатгина ўзи фойдаланиши учун лифт қурилмаси ўрнатилаётганлиги аниқланди.

Мулкдор инспекциянинг лифт қурилмасини ўрнатиш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар бўйича сўровига тегишли ташкилотлар томонидан имзоланган таклиф лойиҳасини тақдим этган.

Мулкдорга кўп квартирали уйнинг умумий мулкидан фойдаланиш қоидалари, бунда аҳоли олдига қўйилдиган талаблар тушунтирилган ва жорий йилнинг 29 январь санасида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бартараф этиш бўйича тегишли тартибда мажбурий кўрсатма берилган.

Ҳолат юзасидан 2024 йил 1 февраль куни Навоий шаҳар прокуратурасига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунига кўра кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ҳамда коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир. Умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли ҳисобланади

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар