Ўзбекистон МТЖ учун Осиё кубоги якунланди

СПОРТ 03.02.2024, 23:34
Ўзбекистон МТЖ учун Осиё кубоги якунланди

Осиё кубогининг чорак финалидан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашувида дастлаб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқишди. Дарвозабон Ўткир Юсупов кутилмаганда ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди, 1:0.

Иккинчи таймнинг 59-дақиқасида ҳисоб тенглашди, Одил Ҳамробеков рақиб дарвозасини узоқдан аниқ нишонга олди, 1:1.

Шу тариқа учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади ва экстра таймларга навбат берилди. Қўшимча таймда ҳам икки жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва пенальтилар сериясида Қатар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида ҳеч қачон пенальтилар сериясида ғолиб бўлмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1