АсосийJamiyat

"Энергетика тизимимиз учун иссиқ қиш керак"

'"Энергетика тизимимиз учун иссиқ қиш керак"'ning rasmi

Қишда ҳаво ҳароратининг меъёр ва меъёрдан 1-2 даража пасайиши жойларда яна энергетик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Муҳрим Аъзамхўжаевга келиб тушаётган мурожаатлар водий вилоятларида вазият оғирроқ эканлигини кўрсатган. Метан газ заправкалари 10 кундан буён ишламаяпти, ишлаётганиларида кишиларнинг умри навбатда ўтмоқда. Ур-йиқит, асаббузарлик кўпайган. Кишилар агрессивлашмоқда. Наманганнинг марказий туманларида иссиқлик тизимларида сув ҳарорати пасайиб кетган. Йўл ҳақи кўтарилиб кетган.  

Электр узилишлари билан боғлиқ ҳолатлар республика марказий вилоятларида ҳам кузатила бошлаган.  

"Бизда меъёрий қишни ўзи ҳам энергетик муаммоларни кучайтириб юборадиган ҳолатлар энди одатга айланиб қолмоқда. Энергетика тизимимиз учун иссиқ қиш керак. Одатий қиш ҳам эмас", дея изоҳ қолдирмоқда гидрометеоролог Э. Абдулаҳатов.

    Бошқа янгиликлар