Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.
Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:
- миллий қонунчилик;
- давлат тили;
- ахборот коммуникация технологиялари;
- мантиқдан иборат.
Эндиликда Миллий қонунчилик таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан саволлар қўшилганлигини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, давлат хизматига ишга киришда Конституциямиз бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш зарурлиги ҳақида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табригида таъкидлаб ўтилган эди.
05.02.2024 14:24
Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди






