АсосийJamiyat

“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади

'“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади'ning rasmi

Метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар бермоқда.

Қайд этлишича, ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли (Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февраль санасидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли ("Халқлар дўстлиги" саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.

    Бошқа янгиликлар