АсосийJamiyat

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

'Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди'ning rasmi

Олий суд Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган. 

Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди.

    Бошқа янгиликлар