АсосийJamiyat

Янги ҳафтада ёмғирли об-ҳаво кузатилиши айтилди

'Янги ҳафтада ёмғирли об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага кечга томон баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

Шунингдек, 7 февраль чоршанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида 8-9 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 8 февралда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 7-8 февраль кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-8 февраль кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари 2-7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтимизда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, бугун кундузи 9-11 даража илиқ, эртага 13-15 даража илиқ бўлади.

7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат 7-9 февралда кечалари 3-6 даража илиқ, кундузи 7 февралда 7-9 даража илиқ бўлади, 8-9 февралда 15-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади. 

    Бошқа янгиликлар