АсосийJamiyat

Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади

'Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади'ning rasmi

“Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-54-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади.

Лойиҳа офиси 2024 йилда қуйидагиларни амалга оширади, жумладан:

  • педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;

 

  • профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

 

  • таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

 

2024 йил 1 сентябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилади.

2024–2025 йилларда:

  • Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;

 

  • камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;

 

  • педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар