АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар