АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна бир дори воситасидан болалар нобуд бўлаётгани ростми?

'Ўзбекистонда яна бир дори воситасидан болалар нобуд бўлаётгани ростми?'ning rasmi

Ижтимий тармоқларда Украина компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Антиструмін-Дарниця” препарати сурати илова қилинган хабарда, мазкур дори воситасидан Ўзбекистонда болалар нобуд бўлганлиги ҳамда ушбу препаратни қўлламаслик тўғрисида номаълум аёл кишига тегишли аудио тарқалмоқда.

Ушбу хабар юзасидан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси изоҳ берди

Қайд этилишича, аудиохабарга сурати илова қилинган Украина компаниясига тегишли “Антиструмін-Дарниця” дори воситаси Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлиб, тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилмаган.

"Шу ўринда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази телеграмда тарқалаётган аудио юзасидан юртошларимиз хавотирга тушмасликларини, хабарда айтилаётган маълумотлар хақиқатга мутлақо зид эканлигини маълум қилади", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар