"Бавария" Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиряпти

СПОРТ 06.02.2024, 19:17
"Бавария" Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиряпти

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Россиянинг "ЦСКА" клуби клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга "Бавария" клуби қизиқмоқда. 

Бу ҳақда россиялик футбол агенти Антон Смирнов телеграмдаги каналида хабар бермоқда

Футбол агентининг қўшимча қилишича, ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари туфайли немис клуби эътиборига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ҳозирда Россиянинг ЦСКА футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 18 та учрашув ўтказган ва унинг ҳисобида 2 та гол, 6 та голли узатма бор.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Файзуллаев 4 миллион еврога баҳоланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1