1

БАА ва Эрон клублари ўзбекистонлик икки футболчи билан шартнома имзолади

СПОРТ 07.02.2024, 17:54
БАА ва Эрон клублари ўзбекистонлик икки футболчи билан шартнома имзолади

Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ҳожимат Эркинов билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Россиянинг "Торпедо" клубининг 22 ёшли яримҳимоячиси “Ал-Ваҳда” клубида 15-рақам остида ўйнайди.

Шунингдек, Остон Ўрунов Осиё кубогидаги иштирокидан кейин фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи “Персиполис” клуби билан 1,5 йиллик битим имзолади. Ўрунов бунгача “Навбаҳор” клубида ўйнаб, клубни 2023 йил охирида тарк этди ва “Персиполис” клубига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1